Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если плательщик налога с оборота реализует имущество на сумму более 1 млрд сум. Какие статотчеты нужно сдать не позднее 18 и 26 мая Как новому ИП встать на учет в «Халк банке» Кто и как может вернуть часть уплаченного в бюджет НДС Как общепиту и экспортерам оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции

Андижон вилоятини ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тасдиқланди

27.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2022 йилдаги «2022-2026 йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 204-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий тадбирларни ўз ичига олган «йўл харитаси»;
  • Андижон вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари»;
  • Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
  • 2022 йилда Андижон вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
  • Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

 

Комплекс ривожлантириш дастурига мувофиқ Андижон вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ва саноат маҳсулотлари ҳажми 1,4 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,2 бараварга, хизматлар ҳажми 3,0 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,4 бараварга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2025-05-06
  • USD:12938.01 (+0.00) сум
  • EUR:14673.00 (+0.00) сум
  • RUB:158.73 (+0.00) сум