Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Музейларда хизматларни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

31.05.2022

Читать на русском языке

Президентнинг “Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, заруратга кўра, давлат музейлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин;
  • пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади, қўшимча тўловлар тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби музейлар томонидан уларнинг юқори турувчи органи билан келишган ҳолда белгиланади;
  • давлат музейларига уларда ташкил этиладиган хизматлар учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда – Маданий мерос агентлиги) билан келишган ҳамда бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча  ходимларни жалб этишга рухсат берилади.

 

Ҳужжат билан таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ва бошқа фуқароларнинг музейлар ва мамлакатимизнинг тарихий манзилгоҳларига ташрифларини назарда тутувчи “Мозийга саёҳат” дастурини ташкил этиш буюрилган.

 

2023 йилдан бошлаб:

  • ҳар икки йилда бир марта май ойининг иккинчи ўн кунлигида “Музейшунослик ва археология тадқиқотлари: долзарб муаммолар ва замонавий ечимлар” халқаро форуми ҳамда унинг доирасида илмий-амалий конференция, “Буюк ипак йўли” тадқиқотлари” кўп жилдли каталог тақдимоти, кўрик-танлов, кўргазма-савдолар, театрлаштирилган концерт-томоша дастурлари ўтказилади;
  • ҳар йили музейларга ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан музейлар соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассисларнинг камида 10 нафарини чет элга малака ошириш ва тажриба алмашиш учун юбориш мажбурий йўлга қўйилади;
  • ҳар йили камида 2 та маданий мерос соҳасидаги ташкилот, шу жумладан, музей ҳамда 100 нафар мутахассисга Маданий мерос жамғармаси маблағлари ҳисобидан Халқаро музейлар кенгашига (ICOM), Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш халқаро кенгашига (ИКОМОС) аъзолик бадалини тўлаб берилади.

 

Саодат Усманова.