Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Газ таъминоти модернизация қилинади

08.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2022 йилдаги “Республика истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 430-сон қарори қабул қилинди.

 

Газ таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида 2022 йил октябрь ойида ҳудудларда ер участкаларида жойлашган ҳамда марказий иссиқлик таъминотига уланмаган кўп қаватли уйларда “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси тўлиқ жорий этилиши ва биллинг тизими тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

 

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида марказлашган иссиқлик таъминотига уланган ҳамда табиий газ истеъмоли юқори бўлмаган 11,5 мингта кўп қаватли уйларда электрон газ ҳисоблагичлар ушбу уйларнинг кириш қисмидаги умумий газ қувурларига ўрнатилади.

 

Бундан ташқари, истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришни “газ тақсимлаш станцияси - туман (шаҳар) чегараси - йирик участкаларнинг кириш қисми - истеъмолчи” технологик занжири асосида 1 800 та электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш ва мониторинг қилиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ишга туширилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2024 йилларда республика ҳудудларидаги ер участкаларида жойлашган аҳоли хонадонларининг газ таъминоти тизимини икки босқичли тизимга ўтказишнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2022 йилда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тизимидаги газ тармоқларининг геоахборот тизимини жорий этиш бўйича қурилмаларнинг электрон топографик харитаси ва атрибутив маълумотларини шакллантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2022-2024 йилларда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш чора-тадбирларининг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Газ таъминоти тизимидаги ходимларнинг хорижий давлатлар ихтисослашган компаниялари ва марказларида малакасини ошириш, корпоратив бошқарув кўникмаларини шакллантириш бўйича “йўл харитаси”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.