Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Давлат органида коррупцион хавф-хатарни қандай аниқлашади

09.09.2022

Читать на русском языке

Коррупция қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлигининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида”  қўшма қарори  қабул қилинди (рўйхат рақами 3383, 31.08.2022 й.)

 

Услубиётга кўра, ҳар йили 1 мартга қадар ташкилотнинг маъсул таркибий бўлинмаси ёки ишчи гуруҳи (давлат идорасининг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат) коррупция хавфини баҳолайди.

 

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш қуйидагилар ишлаб чиқилишини назарда тутади:

  • коррупциявий хавф-хатарлар харитаси;
  • коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур;
  • коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхати;
  • коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри.

 

Ташкилоти фаолиятидаги (вазифа ва функциялардаги) коррупциявий хавф-хатарлар қуйидаги ахборот манбалари асосида аниқланади:

Ички

Ташқи

  • давлат ташкилоти фаолиятининг (вазифа ва функцияларининг) ҳуқуқий асоси;
  • ички текширув материаллари, шу жумладан хизмат текшируви материаллари;
  • одоб-ахлоқ комиссияси мажлисларининг йиғилиш баённомалари;
  • коррупцияга қарши курашиш ишларининг мониторинг натижалари;
  • махсус бўлинма (ишчи гуруҳ) томонидан давлат ташкилоти фаолияти (вазифа ва функциялари) юзасидан ўтказилган сўровномалар, шу жумладан социологик тадқиқотлар натижалари ва бошқалар
  • давлат ташкилоти фаолияти тўғрисидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлар (хабарлар) ва статистик маълумотлар;
  • Агентлик ёки бошқа давлат ташкилотлари томонидан давлат ташкилоти фаолияти (вазифа ва функциялари) юзасидан ўтказилган сўровномалар, шу жумладан социологик тадқиқотлар натижалари;
  •  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тақдим этилган материаллар ва бошқалар.

 

Баҳолаш натижаси бўйича тегишли коррупцион хавф даражаси белгиланади:

Коррупциявий хавф-хатар даражаси

Мезонлар

 

 

 

 

 

Юқори

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) автоматлаштирилмаган

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) тартибга солинмаган

назоратсиз тартибда иш жойида жисмоний ёки юридик шахслар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконияти мавжуд

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функция) доирасида қарорни лойиҳасини тайёрлашда, кўриб чиқишда ва қабул қилишда бир шахс иштирок этиши

давлат ташкилотининг фаолиятини (вазифа ва функцияни) бажаришда коррупциявий хатти-ҳаракат содир этилган (жиноят содир этилганлиги суд томонидан тасдиқланган)

 

 

 

 

 

Ўрта

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) қисман автоматлаштирилган

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) қисман тартибга солинган

назорат тартибида иш жойида жисмоний ёки юридик шахслар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконияти мавжуд

давлат ташкилотининг фаолиятини (вазифа ва функцияни) доирасида қарорни лойиҳасини тайёрлашда, кўриб чиқишда ва қабул қилишда иккита шахс иштирок этиши

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) бажаришда коррупциявий хатти-ҳаракат содир этилганлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд (жиноят содир этилганлиги суд томонидан тасдиқланмаган)

 

 

 

Паст

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) тўлиқ автоматлаштирилган   

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) тўлиқ тартибга солинган

жисмоний ёки юридик шахслар билан тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконияти мавжуд эмас

давлат ташкилотининг фаолияти (вазифа ва функцияси) доирасида қарорни лойиҳасини тайёрлашда, кўриб чиқишда ва қабул қилишда уч ва ундан ортиқ шахс иштирок этиши

коррупциявий хатти-ҳаракат ва коррупциявий хатти-ҳаракат содир этилганлиги тўғрисидаги маълумот мавжуд эмас

 

Шу билан бирга, аниқланган хавф-хатарнинг юқори ёки ўрта даражада деб баҳолаш давлат ташкилоти раҳбари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

 

Баҳолаш натижалари бўйича коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари “E-anticor.uz” электрон платформасига жойлаштирилади. Унинг асосида автоматик равишда коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2022 йилда кучга кирди.

 

                                         Собир Нурбердиев.