Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Туристларни вақтинча рўйхатга олиш соддалаштирилади

20.09.2022

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 сентябрь куни мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Сентябргача юртимизга келган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди. Йил бошидан буён туризм экспорти ҳажми 926 миллион доллар бўлди. Юртимизга келган меҳмонларнинг саёҳати ўртача 4-5 кунгача, сарфлаган маблағи 305 долларгача кўпайди.

 

Ички сайёҳлар сони ҳам ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ўсиб, 7,5 миллион нафарни ташкил қилди.

 

Йиғилишда туризм бўйича ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлил қилинди. Бу борадаги улкан имкониятлар ва улардан фойдаланиш бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди.

 

Транспорт вазирлигига янгиланган Самарқанд халқаро аэропорти имкониятларидан самарали фойдаланиш, хорижий авиакомпаниялар рейсларига бўлган чекловларни олиб ташлаб, халқаро қатновларни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда шаҳар ва туманларда туризм хизматларини кўпайтириш, бундай лойиҳалар учун 1 трлн сўмлик кредит ресурслари ажратиш чоралари белгиланган эди. Бунинг ижроси таҳлил қилинар экан, вилоятларда сайёҳлар борадиган жойлар камлиги, маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормагани кўрсатиб ўтилди.

 

Шунингдек, сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, хавфсиз ерларда туристик зоналар ташкил этиш мумкинлиги қайд этилди. Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

 

Яна бир салоҳиятли йўналиш – зиёрат туризми. Мамлакатимизда 1,2 мингдан зиёд зиёратгоҳ бор. Йиғилишда бу имкониятни тўлиқ ишга солиб, йилига камида 1 млн сайёҳ жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди.

 

Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва араб мамлакатларидан авиарейсларни кўпайтириш, малакали гидлар тайёрлаш, зиёратгоҳлар шароити ва йўлларини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.

 

Президент туризм маҳаллаларида йўл, электр, сув ва интернет муаммосини ҳал этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш, мамлакатимиз шаҳарлари ўртасида поезд ва самолёт қатновларини кўпайтиришга кўрсатма берди.

 

Ички ишлар вазирлигига туристларни рўйхатга олиш тизимини таҳлил қилиб, ортиқча чекловларни олиб ташлаш бўйича топшириқ берилди. Бунда хорижий туристларни вақтинчалик рўйхатга олиш ўрнига онлайн хабардор қилиш тартибига ўтилади.

 

Шунингдек, туристик агентларга ҳам лицензия талаби бекор қилиниб, хабардор қилиш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу орқали қўшимча 1 мингта турагент пайдо бўлишига имконият яратилади.

 

– Туризм – бу ҳам инвестиция, ҳам экспорт, ҳам янги иш ўринлари ва камбағалликни қисқартириш дегани. Шунинг учун ҳар бир ҳудудда бу соҳага жиддий эътибор қаратиб, кўпроқ сайёҳларни жалб этиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Мажлисда келгуси йилда 7 млн хорижий ва 12 млн маҳаллий туристларни жалб қилиш, туризм экспортини 2 млрд долларга етказиш имконияти борлиги таъкидланди. Бу бўйича аниқ йўналишлар кўрсатилиб, ижросига масъуллар белгиланди.