Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

21.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 14.10.2022 йилда «Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 601-сон қарорни қабул қилди.

 

Хусусан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб:

  • субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиялар таркибидан Ёшлар ишлари агентлигининг бўлим бошлиғи ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори чиқарилади;
  • субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;
  • мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

 

Шу билан бирга субсидияга муҳтож шахслар тоифасига қуйидагилар киритилади:

  • ёш оилалар, шу жумладан 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
  • олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва (ёки) тиббиёт ходимлари.

 

2022 йил 1 ноябрга қадар «Labor – migration» дастури ва Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизими портали subsidiya.idm.uz дастурий таъминотига интеграция қилинади.

 

Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредити ажратишда қарз олувчиларга қарз юкининг энг юқори чегараси ҳамда субсидия олиш учун бир календарь йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди.

 

2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидиялар тўлиқ тўланади.

 

2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 15.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.