Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Маст ҳолатда бўлган шахслар учун тиббий пунктлар очилади

08.11.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2022 йилдаги 644-сон қарори билан “Алкоголь, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.  

 

Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади. 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ички режим ҳамда жамоат  тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари ташкил этилади.

 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига жамоат жойларида (яшаш жойидан олиб бориш бундан мустасно) бўлган мастлик ҳолатидаги шахсларни олиб бориш учун қуйидаги мезонлар асос бўлади:

  • шахснинг мақсадли ҳаракатлар содир этиш ёки ўзи мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотганлиги (бирор жойда ётган ёки ўтирган ҳолати);
  • шахснинг уйқучанлиги, уйғотишнинг қийинлиги;
  • шахснинг тикка ҳолатда мустақил тура олмаслиги;
  • нутқининг тушунарсизлиги;
  • саволларни яхши тушунмаслиги, ўзининг қаердалигини аниқ англаб етмаслиги.

 

Мастлик ҳолатидаги шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланади ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

 

Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача бўлганда далолатнома, 12 соатдан кўп вақт бўлганда ва тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда – касаллик тарихи расмийлаштирилади. 

 

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларни сутканинг тунги вақтида (соат 23:00 дан 06:00 га қадар) ёки йилнинг совуқ даврида чиқариб юбориш уларнинг қариндошлари кузатуви остида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.11.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах