Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари нималарга сарфланади

08.11.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 645-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 01.03.2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-81-сон Фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тузилмасига ўтказилган.

 

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У билан қуйидагилар белгиланган:

  • Жамғарманинг мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • Жамғармани бошқариш, унинг маблағларини шакллантириш тартиби;
  • Жамғарма маблағларини тақсимлаш;
  • Жамғарма ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартлари;
  • Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобининг юритилиши, Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш тартиби.

 

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, шу жумладан ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш Жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Хусусан, Жамғарма маблағлари ёрдамида қуйидаги вазифалар ҳал қилинади:

  • оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш;
  • оилавий ва хусусий тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ташкил этишда кўмаклашиш;
  • меҳнат бозорида талабгир бўлган касблар бўйича билим ва кўникмага эга бўлишда кўмаклашиш.

 

Ҳужжат билан Жамғарма Васийлик кенгаши таркиби ҳам тасдиқланди, у унинг олий бошқарув органи ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди:

  • Қўмитанинг ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 млрд сўмгача бўлган миқдорда Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
  • вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.11.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.