Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Пойтахт ичимлик суви таъминотига 218 млн евродан зиёд маблағ йўналтирилади

23.11.2022

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.11.2022 йилдаги  “Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-428-сон Қарори имзоланди.

 

Маълумот учун: 2020 йилда Уй-жой қурилиш вазирлиги, шаҳар ҳокимияти,“Тошкент шаҳар сув таъминти” МЧЖ ва Франциянинг «SUEZ  International SAS» компанияси ўртасида “Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш”лойиҳаси (кейинги ўринда – Лойиҳа ) бўйича 7 йил давомида амал қиладиган биргаликда бошқариш тўғрисида шартнома тузилган.

 

Ҳужжатга мувофиқ Лойиҳа қиймати 218 млн еврони ташкил этади, шундан 154,5 млн евро Франция ғазначилиги ва Европа банклари, 64,3 млн евро – Ўзбекистон Республикаси томонидан молиялаштирилади.

 

Шунингдек, Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган кўрсаткичлар тасдиқланди:

  • жисмоний шахс бўлган истеъмолчиларнинг барча тоифалари учун ичимлик сув истеъмолининг назорати ва ҳисобини юритиш бўйича масофадан маълумот узатувчи 673 мингта “ақлли” сув ҳисоблагич ўрнатиш;
  • ичимлик сув таъминоти тизимида сув йўқотишларини 12 %га камайтириш;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сув таъминоти бош режаларини ишлаб чиқиш.

 

Шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш доирсида ҳосил бўладиган ҚҚС суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади, тўланган ҚҚС суммаси хўжалик юритувчи субъектларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

  

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.