Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Ўзбеккосмос» агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди

24.11.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 23.11.2022 йилдаги «Космик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги – Ўзбекистоннинг космик фаолиятини тартибга солиш, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни белгилаш, шунингдек давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи.

 

Давлат космик мониторингини амалга ошириш доирасида «Ўзбеккосмос» агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш;
  • давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш;
  • соҳаларда вазирлик ва идоралар томонидан космик технологияларни қўллаш даражасини мониторинг қилиш ва уларнинг жорий этилишини жадаллаштириш.

 

Белгиланган тартибга кўра, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳар йили 20 июлга қадар келгуси йил учун космик хизматларга бўлган йиллик эҳтиёж ҳажми, даврийлиги ва уларни етказиб бериш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзбеккосмос» агентлигига тақдим этади.

 

Вазирлик ва идораларнинг талабига кўра «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан амалга ошириладиган келгуси йил учун космик хизматлар ҳажми ва турлари ҳар йили 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 

 

Бунда космик хизматлар харажатларининг бир қисми «Ўзбеккосмос» агентлиги харажатлар сметасида ажратилган бюджет маблағлари, қолган қисми Молия вазирлиги маблағлари таркибида назарда тутилади ҳамда ушбу маблағ кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида қайта тақсимланади.  

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • 2022–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»;
  • 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат космик мониторингини амалга ошириш дастури.

 

Лола Абдуазимова.