Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в октябре 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за III квартал 2025 года по форме 4-kb (sanoat) Как уплачивают социальный налог отдельные категории физических лиц Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за сентябрь 2025 года

Чет эл фуқароларига яшаш учун рухсатнома бериш муддати қисқармоқда

11.01.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги “Хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 7-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун яшаш учун гувоҳномаларни олиш тартибини соддалаштириш ва аризаларни онлай-тизим орқали кўриб чиқишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Шунингдек  бошқа давлатлардан:

  • Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда доимий яшашга рухсатнома бериш ҳақида аризани кўриб чиқиш 98 кундан 68 кунга, кўриб чиқиш босқичлари эса 10 тадан 8 тага қисқармоқда;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий яшаш учун рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати 128 кундан 68 кунга, кўриб чиқиш босқичлари эса 11 тадан 8 тага қисқармоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.