Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие минимальные ставки арендной платы использовать в Ташкенте для вашего вида деятельности Как сформировать платежку и отправить отчет по ИНПСКак уплачивать налог на имущество и представлять отчетностьКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

Таэквондо академиясининг асосий вазифалари белгиланди

12.01.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2023 йилдаги “Ўзбекистон таэквондо академияси ва ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 9-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-337-сон қарорига мувофиқ  таэквондо (WT) ассоциацияси тизимида Таэквондо академияси ҳамда 2023-2024 йилларда ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказлари ташкил этилади. Академия «Kukkiwon» халқаро таэквондо академияси билан ҳамкорликда ташкил этилади.

 

Академия ва Марказлар нодавлат нотижорат ташкилоти шаклида ташкил этилади, улар 2023 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўз фаолиятини бошлайди.

 

Академиянинг асосий вазифалари:

  • таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш;
  • таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашиш;
  • таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича ўқув дастурлар ва методологияни янгилаш, ёшларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш;
  • маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, маҳорат дарслари , ўқув машғулотлари ташкил этиш.

 

Ўзбекистон таэквондо академиясига фуқароларни, шу жумладан чет эл фуқароларини қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси раиси, Ўзбекистон таэквондо академияси директори ва Ўзбекистон таэквондо академиясининг Тренерлар кенгаши аъзолари лавозими ҳарбий хизматчи мақомига тенглаштирилади.

 

2023 йил 1 февралга қадар ҳудудларда фойдаланилмаётган бўш бинолар ихтисослаштирилган таэквондо марказларига вақтинчалик фойдаланиш учун бепул ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Курс валют

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум