Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Патент эгаларининг очиқ лицензияга аризалари онлайн қабул қилинади

08.02.2023

Читать на русском языке

Адлия вазирининг “Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қoидaлaрини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (07.02.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3418).

 

Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зотига берилган патентлар эгаларининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризалари давлат тилида Адлия вазирлигининг “Саноат мулки муҳофазаси портали” орқали юборилади.

 

Маълумот учун: очиқ лицензия – объектдан фойдаланиш ҳуқуқини ҳар қандай шахсга берувчи лицензия. Очиқ лицензия олиш истагини билдирган шахс патент эгаси билан номутлақ лицензия бериш тўғрисида шартнома тузиши шарт.

 

Очиқ лицензия бўйича ариза ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш учун резидентлар БҲМнинг 20 %, норезидентлар БҲМнинг 3,5 баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар.

 

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • ишочнома (ариза вакил ёки патент вакили томонидан берилганда);
  • бир нечта патент эгалари бўлганда уларнинг розилиги.

 

Юридик шахсларнинг аризалари юридик шахснинг раҳбари томонидан имзоланади.

 

Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги маълумот Адлия вазирлиги томонидан мустақил текширилади.

 

Адлия вазирлиги тизим орқали патент эгасини ариза қабул қилиб олинганлиги ҳақида хабардор қилади ва вазирликнинг расмий ахборотномасида тегишли ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, ўсимликларнинг янги нави, ҳайвонларнинг янги зоти ҳақида маълумотларни эълон қилади.

 

Расмий ахборотномада эълон бергандан сўнг Адлия вазирлиги 3 кун ичида патент эгасида тегишли ёзувлар акс эттирилган “Патентга илова” юборади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.