Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Саноат зоналари ва ёш тадбиркорлар қўллаб-қувватланади

15.03.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2023 йилдаги 105-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш майдонларини биринчи босқичда 3 қават, келгусида – 5 қаватгача қуриш имконини берувчи лойиҳалар асосида барпо этиш;
  • “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар чегараларини “Нукус” эркин иқтисодий зонасидан чиқариб ташлаш;
  • Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда стартап лойиҳаларни молиялаштириш;
  • ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари бўйича маъмурий кенгашлар тугатилиши муносабати билан уларнинг ваколатларини махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ва ягона дирекцияларга ўтказиш;
  • саноат зоналари ҳудудида ер участкаларини электрон аукцион савдолари орқали ажратиш тартиби белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
  • Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларга 500 минг долларгача кредитлар ажратиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.