Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Судга давлат хизматлари тўғрисида мурожаат қилишда давлат божи пасайтирилди

23.03.2023

Читать на русском языке

Ўзбекистон Президенти томонидан 17.03.2023 йилдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-824-сон Қонун имзоланди. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2023 йил 2 мартда маъқулланган.

 

Қонун билан фуқаролар давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судларга мурожаат қилганда давлат божини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлаши назарда тутилмоқда.

 

Бунда давлат божининг қолган қисми қонунда белгиланган тартибда ишни кўриш натижалари бўйича ундирилади.

 

Мазкур Қонунда таклиф этилаётган норма фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари судда ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек одил судловдан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.03.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.