Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Халқ табобати соҳасида қандай малака оширилади

11.04.2023

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Халқ табобатини ривожлантириш марказларига тингловчиларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3426, 07.04.2023 й.).

 

Низомда белгиланишича, тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш халқ табобати ҳудудий марказлари томонидан амалга оширилади.

 

Малака ошириш курсларида ўқиш асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Ўқув марказларида ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.

 

Низом ўқиш учун аризаларни қабул қилиш ҳамда курс якунланганидан кейин аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

 

Қуйидаги шахслар ўқишга қабул қилинмайди:

  • қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турадиган шахслар;
  • умумий ўрта ёки ўрта махсус профессионал маълумотга эга бўлмаган шахслар.

 

Аттестация суҳбат шаклида ўтказилади ва унинг натижалари баллар қўйиш йўли билан 100 баллик тизимда баҳоланади. Битирувчи 86-100 баллар оралиғида балл тўпласа, унинг билими “аъло” деб, 71-85 баллар оралиғида балл тўпласа “яхши” деб, 56-70 баллар оралиғида балл тўпласа, “қониқарли” деб баҳоланиб, аттестациядан ўтган деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.04.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.