Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималарга чегирма миқдорлари оширилмоқда

19.04.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 18.04.2023 йилдаги “Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 3321-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-830-сон Қонун имзоланди.

 

2023 йил 1 майдан  ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 % ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70% ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

 

Жаримага чегирма қуйидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилганда қўлланилмайди:

  • транспорт воситаларини, кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариш;
  • маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш;
  • транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш.

 

Шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда ҳамда  ҳудди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда чегирма қўлланилмайди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах