Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нестыковки в «Asl Belgisi»: что учесть в работе с маркированной продукцией Какую помощь может получить работник в связи со смертью родственникаКак уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентовКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность

Давлат органлари раҳбарлари АТга ўқитилади

24.05.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2023 йилдаги “Республика вa маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 208-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 июлдан бошлаб давлат органларининг АКТни ривожлантириш учун масъул ходимларининг малакаси 3 йилда бир маротаба оширилади. Рақамли технологиялар вазирлиги мазкур ходимларнинг малакасини оширишга масъул орган этиб белгиланди.

 

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Малака ошириш курси камида 24 соатни ташкил этиши керак, курсни тамомлаган ходимлар икки ой давомида рейтинг баҳолашдан ўтади. Малакани ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни малака оширишга юборган давлат органларининг ҳисобидан қопланади.

 

2023 йил 1 августдан бошлаб Давлат бошқаруви академиясида давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.