Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланган жойлар рўйхати тасдиқланмоқда

29.05.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 24.05.2023 йилдаги ЎРҚ-844-сон “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонун имзоланди

 

Янги  Қонунда атамалар тушунчаси кенгаймоқда (6 тадан 27 тагача),жумладан носвой, снюс, чилим ва бошқа тушунчаларга таъриф берилмоқда.

 

Қуйидагилар тамаки маҳсулотлари сифатида эътироф этилган:

  • таркибида хомашё сифатидаги тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлган маҳсулот;
  • таркибида никотин ёки никотиннинг ҳосилалари, шу жумладан никотин тузлари, эритмалари, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган, лекин тамаки барчи ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлмаган маҳсулот;
  • таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан бирга фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулот (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинсиз суюқликлар, никотинсиз суюқлиги бўлган электрон сигареталар, чилим учун никотинсиз қоришмалар).

 

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш фаолиятини амалга оширувчи органлар рўйхати кенгайтирилмоқда (илгари, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари):

  • Вазирлар Маҳкамаси;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тартибга солиш соҳасидаги давлат органи;
  • солиқ органлари;
  • божхона органлари;
  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ваколатли давлат органи;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамети;
  •  Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

 

 

Эндиликда таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб 100 метрдан кўп масофада жойлашган савдо объектларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишга руҳсат этилади (илгари 200 метр).

 

Алкоголь ва тамаки маҳсулотини сотиб олиш мумкин бўлган ёш бир йилга оширилмоқда (21 ёшдан). Сотувчилар ушбу ёшдан ёшроқ кўринган шахсларда шахсини ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишлари шарт.

 

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш мумкин бўлмаган ҳолатлар рўйхати кенгаймоқда:

  • 21 ёшга тўлмаган шахслар томонидан;
  • савдо автоматлари орқали;
  • болалар маҳсулотларини сотишга ихтисослашган жойларда;
  • алкоголь  маҳсулотларини минимал улгуржи ва чакана нархлардан пастроқ нархда  (пиводан ташқари) ва бошқалар (тўлиқ рўйхат –  шу ерда).

 

Қонун билан алкоголь маҳсулотларини иш жойларида, кўчаларда, стадионларда, хиёбонларда, боғларда, барча турдаги жамоат транспортида ва бошқа жамоат жойларида истеъмол қилиш тақиқланади. Мазкур қоида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига, шу жумладан алкоголь маҳсулотларини қуйиб реализация қилиш рухсат берилган умумий овқатлашиш корхоналарига, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналар ҳамда маросимлар ўтказиладиган жойларга татбиқ этилмайди.

Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг истеъмоли ва тамаки ҳамда никотин истеъмол қилиш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланган жойлар рўйхати тасдиқланмоқда.

 

Чилим чекиш учун алоҳида ихтисосланган жойлар учун талаблар белгиланмоқда: бундай жойлар вентиляция тизими мавжуд бўлган ва фақатгина чилим тақдим этиш хизматига ихтисослашган алоҳида бино, иншоот ва объектларда бўлиши лозим.

 

Тамаки маҳсулотлари ва тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш учун мўлжалланган воситаларни қутиларида акс эттирилиши мумкин бўлмаган сўзлар рўйхати тасдиқланмоқда; жумладан, тамаки маҳсулотларининг зарарлиги борасида истеъмолчини бевосита ёки билвосита чалғитадиган ахборотни, шу жумладан “қатрон миқдори кам”, “енгил”, “жуда енгил”, “юмшоқ”, “экстра”, “ультра”, “ингичка” каби сўзларни ёхуд бундай сўзлар билан бир ўзакли сўзларни, бундай сўзларнинг чет тиллардаги аналогларини, шунингдек бундай сўзларнинг чет тиллардан таржима қилинадиган аналогларини жойлаштриш тақиқланади (тўлиқ рўйхат – шу ерда).

 

Чилим сувдонида унинг юзасининг камида 65% эгаллайдиган, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш туфайли юзага келган касаллик оқибатларини кўрсатувчи тасвир ва тегишли мазмундаги матн тарзида тиббий огоҳлантириш бўлиши керак.

 

Қуйидагиларни Ўзбекистон Республикасига (шу жумладан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали) олиб кириш тақиқланади:

  • чекилмайдига тамаки маҳсулотларини, шу жумладан таркибида никотин мавжуд бўлган чекилмайдиган маҳсулотларни;
  • таркибида маҳсулотнинг жозибадорлигини оширишга қаратилган моддалар ёки никотинга қарамликни оширадиган қўшимчалар мавжуд бўлган никотинли ёки никотинсиз суюқликларни, никотинли ва никотинсиз суюқликлари бўлган тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини, шунингдек электрон сигареталарни.

 

Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасида носвойни ишлаб чиқариш ва реализация қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах