Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича комиссиянинг вазифалари нимадан иборат

01.06.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.05.2023 йилдаги 222-сон қарори билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидаги тартиблар назарда тутилган:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ep фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш ҳамда ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш тартиби;
  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни ўрганиш тартиби;
  • ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни рад этиш ва ишчи орган хулосаларини тайёрлаш тартиби. Туман (шаҳар) ҳокимликлари таклифи ишчи орган томонидан қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
    • унумдор суғориладиган ерлар алоҳида қимматга эга бўлса ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлса;
    • ўрмон фондининг ерлари ўрмон билан қопланган бўлса;
    • ерлар фойдаланиш учун берилган ва туман ҳокимлиги захирасига олинмаган бўлса;
    • ep фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ишчи орган хулосаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.