Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи ташкил этилади

15.06.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 12.06.2023 йилдаги “Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-184-сон қарори қабул қилинди.

 

Мудофаа вазирлиги таркибида Урганч шаҳрида давлат муассасаси шаклида Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи ташкил этилади.

 

Қуйидагилар лицейнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари инсоний фазилатларни шакллантириш;
  • ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ҳамда таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;
  • нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.

 

Лицей ўрта махсус таълим муассасаси ҳисобланади, лицейга қабул ва ўқув жараёни 2023/2024 ўқув йилидан бошланади. Лицейда ўқув жараёни давомийлиги икки йил бўлиб, йиллик қабул квотаси 150 нафарни ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах