Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мутахассисларни тайёрлаганлик учун имтиёзлар берилади

15.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 12.06.2023 йилдаги “Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-93-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” Дастурини амалга ошириш назарда тутилмоқда. Бунда Дастурда тадбиркорлик субъектлари уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган ҳамкорлик шартномалари асосида ихтиёрий равишда иштирок этади.

 

Ўрнатилаётган тартибга мувофиқ ҳамкорлик шартномалари қуйидаги тартибда тузилади:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари билан – тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда – ҳоким ёрдамчилари) таклифларига асосан туман (шаҳар) ҳокими ва унинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари билан – ҳоким ёрдамчиларининг таклифларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратишни режалаштирган тадбиркорлик субъектлари билан — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги таклифига асосан камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири томонидан.

 

Ҳамкорлик шартномалари лойиҳалари мос равишда Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. ССП тадбиркорлик субъектларига Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат беради.

 

Дастурда камида икки йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар иштирок этиши мумкин.

 

Ҳамкорлик шартномаси уч йилгача муддатга тузилади ҳамда унда назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаганида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ўрнатилган тартибда бекор қилинади ва имтиёз қўлланилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида қолган суммалар қайтариб олинади.

 

2023-2024 йилларда Дастурни амалга ошириш учун жами 1 млрд АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади. Кредит линияси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан кредитлар Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга ошириш учун 7 йилгача муддатга 14 фоиз ставкада ҳужжатда белгиланган миқдорларда ажратилади.

 

Дастурга киритилган тадбиркорлик субъектларига табақалашган миқдорларда қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:

1) тадбиркорлик субъектлари томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда 2025 йил 1 январга қадар:

  • тадбиркорлик субъектлари ушбу фуқароларга камида бир йил давомида ҳар ой МҲЭКМнинг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;
  • фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори МҲЭКМнинг 1 баробаридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади;

2) тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун зарур маблағлар ва инфратузилма билан таъминлаш:

  • ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш ва ўз ишчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув марказларини қуриш ва жиҳозлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
  • барча солиқлар (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) ва божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз бир йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
  • давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари ва ерга бўлган ҳуқуқлар аукцион орқали сотиб олинганда, тўловларни 5 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;
  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 5 млрд сўмгача кафиллик берилади;
  • 50 млрд сўм ва ундан юқори қийматдаги лойиҳаларни амалга оширганда белгиланган тартибда зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади;
  • бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда олдиндан тўлов миқдори бир миллиард сўмгача бўлган харидлар бўйича 30 фоиздан 50 фоизга, бир миллиард сўмдан юқори бўлган харидлар бўйича 15 фоиздан 30 фоизга оширилади;
  • ҳудудларда бўш турган ва бир йилдан буён аукцион савдоларида сотилмасдан турган давлат мулки бўлган бино-иншоотлар, шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг фойдаланилмасдан бўш турган бинолари Дастур иштирокчиларига ўз ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда “амалий мономарказ” ташкил қилиш учун фойдаланишга танлов асосида ижара ставкасининг минимал миқдори бўйича ижарага берилади;

3) солиқ вa божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш:

  • ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш), шунингдек, барча солиқ турлари бўйича мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш бир кун муддатда тезлаштирилган тартибда амалга оширилади;
  • ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бекор қилинмайди;
  • товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини божхона ва солиқ органларининг ҳисоб тизимларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти берилади;
  • божхона назоратини амалга оширишда “яшил йўлак” қоидалари амал қилади;
  • барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасидаги текширувлар бундан мустасно).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах