Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинмоқда

22.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 19.06.2023 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-99-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда:

  • Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида  электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш);
  • Ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни тўлиқ чиқариб ташлаш;
  • Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатлариникомпенсация қилиш

 

Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланади, кейинчалик айбдор шахслардан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олинади.

 

Шунингдек, эндиликда суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек, унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди. Муқаддам бу қоида Президент қарорлари билан ажратиладиган ерларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах