Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему нет официально утвержденного порядка по последним нововведениям в налоговом администрировании Как будет решаться вопрос возмещения инвестиций бывшим участникам промзон Труд и заработная плата

“Чиройли” авторақамларни эндиликда 2 йил сақлаш мумкин

23.06.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2023 йилдаги “Автомототранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 253-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 июлдан бир хил ҳарф комбинациясига эга бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари аукционга қўйилади.

 

Шунингдек аукционда сотиладиган давлат рақами белгиларининг бошланғич нархлари ўзгармоқда.

 

Транспорт воситаси сотилаётганда “чиройли” авторақам эгаси уни йўл ҳаракати хавфсизлиги идораларига 1 йил муддатга бепул сақлаш учун топшириши мумкин. БҲМнинг 1 бараварини тўлаган ҳолда ушбу муддатни яна 12 ойгача узайтириш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.