Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказиш тартиби ўзгармоқда

25.07.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим  ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-110-сон Фармон имзоланди.

 

Қуйидаги Президент ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, тезкор-қидирув тадбирлари ва тафтишлар Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда ўтказилади:

  • 19.11.1998 йилдаги “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2114-сон;
  • 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон.
  • Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (13.09.2022 йилдаги
    ПҚ-374-сон Президентнинг қарори билан тасдиқланган).

 

Маълумот учун: хозирги пайтда:

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга оширилади;
  • назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилади.
  • текширувни ўтказиш Бизнес-омбудсман билан келишган ёки уни хабардор этган ҳолда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах