Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказувчилар доимий равишда тест топширишади

25.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2023 йилдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 409-сон қарор қабул қилинди.

 

Низомга кўра:

  • рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакаси Тошкент геодезия ва картография коллежи Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида оширилади;
  •  малака ошириш камида 3 йилда бир маротаба амалга оширилади;
  • малака ошириш натижалари бўйича тест ўтказилади. 56 ва ундан юқори балл тўплаган рўйхатдан ўтказувчиларга тегишли сертификат берилади;
  • тегишли балл йиғолмаган рўйхатдан ўтказувчилар кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказишдан вақтинчалик четлатилади (қайта малака ошириш ва муваффақиятли тест топширгунга қадар);
  • такроран муваффақиятсиз тест топширган рўйхатдан ўтказувчилар бир ой ичида бошқа ишга ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах