Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади

28.08.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 24.08.2023 йилдаги “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-285-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан, Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

  • биринчи босқичда – 2023-2024 йилларда чорвачиликка ихтисослаштирилган 25 та туманда (рўйхат бўйича). Бунда мазкур туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади;
  • иккинчи босқичда – 2025-2026 йилларда республиканинг қолган туманларида.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада масъул орган ҳисобланади. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази ташкил этилади. Қўмита ҳузурида ҳайвонлар бўйича Ягона миллий маълумотлар базаси тизими ҳамда электрон ахборот алмашинуви тизими яратилади.

 

25 та туманда чорвачилик кластерлари қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:

  • гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;
  • тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;
  • аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;
  • чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;
  • терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

 

Бунда чорвачилик кластерларига “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 60 млн АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратиш режалаштирилмоқда.

 

Уларга пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100-150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.

 

2023 йил 1 декабрдан бошлаб чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган ҚҚСни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилиши керак.

 

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йил 31 декабрга қадар давлат томонидан қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:

  • чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга –хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;
  • паррандачилик хўжаликларига – ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах