Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

«Ибратли оила» кўкрак нишони билан кимлар мукофотланади

06.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2023 йилдаги 437-сон қарори билан «Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди.

 

Нишон билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилалар тақдирланади. 

 

Хотин-қизлар фаоллари оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни шакллантиради. 

 

Таклифлар туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этилади. 

 

Ҳар йили 15 мартга қадар номзод оилаларнинг ҳар томонлама ўрганилиши ташкил этилади, 15 апрелга қадар энг муносиб номзод оилалар бўйича якуний хулоса қабул қилинади. 

 

Номзод оилалар танланаётганда қуйидаги омилларга алоҳида эътибор қаратилади:

  • оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этилиши;
  • оила аъзолари илмли, зиёли бўлган, шунингдек, илмий даражага эга бўлиши;
  • ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олиниши, вояга етказилиши, ўқитилиши ва тарбияланиши;
  • оилавий спорт билан шуғулланиб, республика ва халқаро даражадаги ютуқларга эришилганлиги;
  • оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшаётганлиги.

 

Кўкрак нишони мукофотланган оилаларга 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тарзда топширилади ва уларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

 

«Ибратли оила» белгиси кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига ўрнатилади.

 

Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.

 

Эслатиб ўтамиз, кўкрак нишони Президентнинг 07.03.2022 йилдаги Фармони билан таъсис этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова