Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати қандай кўрсатилади

22.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2023 йилдаги 480-сонли Қарори билан Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламентга асосан мазкур давлат хизматларини кўрсатиш учун ваколатлар Адлия вазирлигига топширилди.

 

Товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани топшириш талабнома берувчи томонидан бевосита ёки патент вакили орқали амалга оширилади.

 

Давлат хизматидан фойдаланишда ваколатли органнинг махсус ахборот тизими, ЯИДХП ёки почта алоқаси орқали талабнома топширилади.

 

Талабнома берувчи ариза бергани учун белгиланган миқдорда бож тўлайди. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олганидан сўнг талабнома берувчига унинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани юборади.

 

Ваколатли орган  талабномани қабул қилиб олган кундан сўнг 30 кун давомида унинг расмий давлат экспертизасини ўтказади.

 

Регламентга кўра қуйидагилар товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилмайди:

  • давлат герблари, байроқлари ва давлат мукофотларининг тасвири туширилган белгилар;
  • товар ёки унинг тайёрловчиси тўғрисидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
  • жамият манфаатларига, одамийлик ва ахлоқ қоидаларига зид бўлган белгилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах