Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мол-мулкни учинчи шахсларга ўтказишга ўрнатилган тақиқ қандай ечилади

30.11.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2023 йилдаги «Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш учун қўйилган тақиқларни (хатловларни) бекор қилиш жараёнларининг соддалаштирилиши муносабати билан Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги 626-сон қарори қабул қилинди.

 

Нотариус нотариал архив сақловида бўлган ҳужжатлар билан боғлиқ тақиқни (хатловни) бекор қилиши мумкин.

 

Нотариал тасдиқланган гаров (ипотека) шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар:

  • 2019 йил 1 январга қадар қўйилган бўлса – нотариус ёки тегишли нотариал архив мудири томонидан;
  • 2019 йил 1 январь ва ундан кейин қўйилган бўлса – тегишли банк ёки кредит ташкилоти томонидан электрон маълумотлар банкига киритилади.

 

Банк ва кредит ташкилотларининг тақиқни бекор қилиш ҳақидаги хабарномаси электрон маълумотлар банкига электрон шаклда юборилиши мумкин. Бунда хабарномада:

  • мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилишига асос бўлган нотариал тасдиқланган битимнинг реестр рақами ва санаси;
  • тақиқ бекор қилиниши лозим бўлган мол-мулк ҳақидаги маълумотлар (идентификатор);
  • банк ёки бошка кредит ташкилотининг СТИРи кўрсатилиши зарур.

 

Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб ёки хатлаб қўйиш, шунингдек, уни бекор қилишда тўлов ундирилмайди, нотариус томонидан тақиқ (хатлов) бекор қилинадиган ҳоллар бундан мустасно.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.11.2023 йилдан кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах