Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ижтимоий буюртма бўйича сув таъминоти хизматлари қандай кўрсатилади

21.02.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.02.2024 йилдаги 93-сон қарори билан марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тасдиқланди.

 

Президентнинг 24.10.2023 йилдаги “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-343-сон қарорига мувофиқ Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб бормаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш ва оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаларининг бошқарувчисини танлаш;
  • давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш хизматлари билан таъминлаш учун қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотларини танлаш;
  • давлат ижтимоий буюртмаси асосида барпо этилган ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини (иншоотларини) фойдаланишга топшириш.

 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари бошқарувчисининг танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаши лозим.

 

Шунингдек, Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасининг намунавий шакли ишлаб чиқилади.

 

2024 йилда давлат ижтимоий буюртмалари асосида ичимлик сув билан таъминланадиган қишлоқ аҳоли пунктларининг манзилли дастури тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах