Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

«Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонаси ташкил этилмоқда

04.03.2024

Читать на русском языке

Ўзбекистон Президентининг 28.02.2024 йилдаги ПҚ-90 сонли “Ўзбекистон-Туркманистон”эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Савдо зонасининг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имкони билан 30 йил этиб белгиланди.

 

Хоразм вилоятининг Шовот туманида 3,1 гектар ер участкасида товарларни сақлаш, саралаш, сотиш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш учун «Ўзбекистон-Туркманистон» эркин савдо зонаси ташкил қилинади.

 

 Савдо зонаси фаолиятини «Ҳазорасп» ЭИЗ дирекцияси бошқаради.

 

Тадбиркорлар учун зонада «ягона дарча» ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринария, транспорт хизматлари кўрсатилади. Шунингдек, бу ерда мижозлар учун банк ва валюта айирбошлаш, тиббий, меҳмонхона ва бошқа инфратузилмлар хизматлари йўлга қўйилади.

 

Савдо зонасида фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдосини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Бунда чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган «Эркин божхона зонаси» божхона режими амал қилади.

 

Зона ҳудудига кириш алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ташкил этилади. Туркманистон ва ушбу давлат орқали ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари учун махсус назорат ўтказиш пункти орқали визасиз тартибда, шахсни тасдиқловчи ҳужжат орқали кириш, 15 кун мобайнида ҳудудда бўлиш ва кирган назорат пункти орқали чиқиш имконияти яратилади.

 

Эркин иқтисодий зона ҳудудида шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади.

 

Савдо зонасидаги бино ва иншоотларни тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн аукцион савдолари асосида ижарага бериш режалаштирилган.

 

Дирекция ва Хоразм вилояти ҳокимлигига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда савдо зонасининг бош режаси ҳамда савдо зонасида жойлаштириладиган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах