Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

“Термиз халқаро савдо маркази”: қўшимча чоралар

20.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 13.05.2024 йилдаги “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-176-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, республикада ишлаб чиқарилаётган саноат ва истеъмол товарларининг экспорт бозорини диверсификация қилиш ва янги транспорт-логистика тизимини ташкил этишни жадаллаштириш назарда тутилган.

 

“Термиз халқаро савдо маркази” ҳудудида:

  • тадбиркорлик субъектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади;
  • Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади;
  • улгуржи ва чакана савдода тўлов воситаси сифатида, истисно тариқасида, ўзбек сўми билан бир вақтда АҚШ доллари, Россия рубли, евро, юань валюталарини қабул қилишга рухсат берилади. Бунда қабул қилинган нақд хорижий валюта Марказда ташкил этилган тижорат банклари филиаллари орқали Марказда фаолият юритадиган юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилади;
  • Марказ ҳудудида ташкил этиладиган замонавий тиббиёт клиникасида Афғонистон фуқароларига тиббий хизматлар кўрсатилади ҳамда ушбу клиникада даволаш имкони бўлмаган оғир турдаги касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудида жойлашган давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларида даволаниш учун тиббий кириш визалари олиш учун йўлланма берилади;
  • Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар Марказ ҳудудига шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида назорат-ўтказиш пунктларида белгиланган тартибда текширувдан ўтказилгандан сўнг киритилади ҳамда уларга Марказ ҳудудида ташкил этилган барча хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилади ва бошқалар.

 

Марказ ҳудудида:

  • сотиб олинган товарлар бўйича ҚҚС суммаларини қайтариш (Tax Free) қоидалари қўлланмайди;
  • харид қилинган товарлар Ўзбекистон ҳудудига белгиланган тартибда божхона тўловлари тўлангандан сўнг олиб кирилади. Бунда божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этилмайди;
  • жойлашган объектларни бошқариш, эксплуатация қилиш, ижарага бериш ва сотиш “Termez International Trade Centre” МЧЖ томонидан амалга оширилади;
  • жамоат тартибини сақлаш, содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ва тергов тадбирларини ўтказиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова