Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Двойное налогообложение в Узбекистане: как избежать и зачесть уплаченные налоги Изменились реквизиты для оплаты за ЭЦП и фискальный модуль Налоговики и жители Навои и Чирчика первыми протестируют новую систему декларирования доходов Как рассчитывать НДС при реализации товаров и услуг

Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда

11.11.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 07.11.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-993-сон Қонун имзоланди.


Киритилаётган қўшимчалар билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинганда суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар ҳам илова қилиниши белгиланмоқда: 

1) кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси;

2) кўп квартирали уйни бошқариш шартномасининг кўчирма нусхаси -  кўп квартирали уйни бошқариш органи томонидан шартнома асосида амалга оширилган тақдирда;

3) қарз юзага келган давр кўрсатилган қарз ҳисоб-китоби;

4) қарзни узиш тўғрисидаги талабнинг қарздорга топширилганлигини тасдиқловчи маълумотлар.

 

Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ўзлари кўрсатган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича судларга ҳамда иқтисодий судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинади. Бунда, уларнинr талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев