Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как применять льготы по ИКПУ Что делать, если «автокамерал» не учитывает обновленный МРОТКак создавать представительный орган работников (профсоюз, СТК)

Мамлакатда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш ўтказилади

06.03.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 05.03.2025 йилдаги «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-43-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат республикадаги мавжуд 8 млндан ортиқ турар ва нотурар жойлар, 7 млнга яқин ер участкаларининг қийматини белгилаш, шунингдек солиққа тортишда адолат тамойилини кенгроқ жорий этиш мақсадида қабул қилинган.

 

Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш уч босқичда амалга оширилади:

  • 2025-2026 йиллар – тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида;
  • 2026-2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоят марказларида;
  • 2027 йил ва ундан кейинги йиллар – қолган ҳудудларда.

 

Шу мақсадда Кадастр агентлиги ҳузурида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев