Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
О техническом фильтре при сдаче отчетности по НДС: итоги обсуждения с Налоговым комитетом Нужно ли командировочное удостоверение для выплаты командировочных Во что обойдется неиспользование водомера при заборе воды из скважины Как уплачивать сборы за право реализации алкогольной продукцииКакие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

06.05.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.05.2025 йилдаги 290-сон қарори билан "Work and travel" халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

БҲМнинг 40 баравари миқдорида фоизсиз ссуда олувчи бўлиб 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртида таҳсил олаётган ва "Work and Travel" дастури доирасида хорижий давлатга бориш ва ишлаш билан боғлиқ харажатлар учун ссуда олишга ариза берган жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши мумкин.

 

Календарь йили давомида ссуда дастур иштирокчиларидан ариза топширган ва белгиланган талабларга мос келган 2 000 нафарига берилади. Ссуда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Регламентда ҳужжатларни кўриб чиқиш, ссуда ажратиш ва қайтариш тартиби назарда тутилган.

 

Номзодлар аризаларни давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова


Курс валют

2025-05-07
  • USD:12924.92 (+0.00) сум
  • EUR:14620.67 (+0.00) сум
  • RUB:159.94 (+0.00) сум