Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Проверка контрагента в Узбекистане: инструкция для бухгалтера в 2025 году Какие размеры БРВ и МРОТ применять с 1 августа 2025 года Как отражать в чеках онлайн-ККТ продажу маркированных товаров

Қорақалпоғистонда кунжут ва мош экинлари кўпайтирилади

29.05.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2025 йилдаги «Қорақалпоғистон Республикасида кунжут ва мош экинларини етиштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 331-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, 2025 йилдан бошлаб Қорақалпоғистонда:

  • кунжут ва мош экинларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар ҳар бир туманда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида камида 50 гектар майдонда амалга оширилади;
  • ушбу лойиҳалар бўйича имтиёзли кредитлар суғурта таъминоти билан гаровсиз ажратилади;
  • «Агроплатформа» ахборот тизими орқали имтиёзли кредитларни ажратишда кунжут ва мош экинлари экилган майдоннинг гектарига нисбатан ҳосилдорлик нормативи 0,27 центнерни ташкил этади;
  • имтиёзли кредитларни ажратишда ҳосилдорлик қиймати сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинадиган кунжут ва мошнинг тавсиявий реализация нархлари қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова