Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Автотранспортни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатлари қопланади

20.06.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.06.2025 йилдаги 377-сон қарори билан Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Президентнинг 18.07.2024 йилдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-266-сон қарорига мувофиқ, автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжлари учун мослаштириш харажатларининг БҲМнинг 30 бараваригача бўлган миқдорда 50 фоизигача қисми Давлат ижтимоий ҳимоя жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Тасдиқланган регламентга кўра, 2024 йил 1 октябргача шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўловчи ташиш йўналишларини бажариш бўйича тендерда ғолиб бўлган тадбиркорларнинг ҳар бир автобуси учун харажатлар қопланади.

 

Бундан ташқари, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс номига расмийлаштирилган ва унинг шахсий фойдаланишида бўлган биттагина автотранспорт воситасини қайта жиҳозлаш харажатлари қопланади.

 

Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар учун қайта жиҳозлаш деб уларни қуйидагилар билан жиҳозлаш тушунилади:

тадбиркорларнинг автобуслари учун:

  • йиғма пандус (1 дона)
  • аудио ва визуал ахборот монитори (1 дона);
  • ахборот колонкалари (3 донагача);
  • микрофон (1 дона);
  • алоқа тугмаси;
  • бекатлар ҳақида ахборот тахтаси (1 дона);

 

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситалари учун:

  • газ ва тормоз педалларини қўл бошқарувига ўтказиш;
  • механик узатмалар қутисини автоматикка қайта жиҳозлаш.

 

Ариза берувчилар автотранспорт воситаси эҳтиёжларга мослаштирилган вақтдан эътиборан 90 кун ичида "Инсон" марказларига ёки "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат қилиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова