Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров

Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм субсидиялар билан қўллаб-қувватланади

23.06.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2025 йилдаги «Тоғли ва чўл ҳудудларда туризм хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 383-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан тоғли ва чўл ҳудудларда тадбиркорлик субъектларининг зиплайн хизматлари ва канатли парк (тайпарк) экстремал туризм мажмуасини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом, шунингдек улар ташкил қилинадиган туман ва шаҳарлар рўйхати тасдиқланди.

 

Белгилангани бўйича, бир марталик субсидия миқдори:

  • тоғли ва чўл ҳудудларда умумий масофаси 200 метрдан кам бўлмаган зиплайн экстремал туризм мажмуасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 100 миллион сўм ажратилади;
  • тоғли ва чўл ҳудудларда 150 кв метрдан кам бўлмаган майдондаги тайпарк экстремал туризм мажмуасини яратиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 80 миллион сўм ажратилади.

 

Субсидия олиш учун тадбиркор Туризм қўмитасига ёзма ёки электрон ариза тақдим этиши керак. Келиб тушган аризалар комиссия томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида коллегиал тарзда кўриб чиқилади.

 

Субсидия Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади ва зиплайн ҳамда тайпарк экстремал туризм мажмуалари фойдаланишга топширилгандан кейин берилади.

 

Маълумот учун: зиплайн — махсус мослама ёрдамида пўлат арқон бўйлаб ердан узилган ҳолда пастга тушиш кўнгилочар мажмуаи. Канатли парк ёки тайпарк — икки метрдан ортиқ баландликда жойлашган аттракционлар мажмуаи бўлиб, унда ҳар ким ўзини альпинистдек ҳис қилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова