Президент томонидан 26.06.2025 йилдаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-105-сон Фармон имзоланди.
2027 йил 1 январдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини рақамлаштириш ҳисобига тугатилади. Бунда Ғазначилик қўмитаси ва Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларида 1-3 штат бирлигидан иборат ихчам хизмат кўрсатиш офислари ташкил этилади.
2026 йил 1 декабрдан бошлаб пенсия тизимида қуйидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали:
- фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш бўйича "Менинг пенсиям" онлайн хизмати жорий этилади;
- пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ проактив, электрон ҳамда интерактив шаклга ўтказилади.
2025 йил 1 октябргача фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин уларни олдиндан хабардор қилиш тизими жорий этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.06.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев