Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какая ответственность грозит за несвоевременную сдачу отчетности и как ее избежать Как вернуть деньги после системного сбоя в my3.soliq.uz

Ёшлар стартаплари учун кредитлар ажратилади

15.07.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2025 йилдаги   "Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг  бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувват лаш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 426-сон қарори қабул қилинди. 

 

2025 йил якунига қадар бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш бўйича электрон платформа ишлаб чиқилади.

 

Қопланадиган харажатли стартап лойиҳа - 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароси ёки ушбу фуқарога тегишли юридик шахс томонидан амалга ошириладиган, янги маҳсулот ёки хизмат яратувчи кенг кўламли инновацион ишланмалардан фойдаланган ҳолда 7 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган бизнес лойиҳаси.

 

Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар мавжуд:

  • Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банки орқали кредитлар бериш, шу жумладан аризаларни кўриб чиқиш ва тижорат банкига молиявий ресурслар ажратиш тартиби, ҳар бир тур бўйича кредитлар ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари;
  • харажатларнинг бир қисмини жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш қоидалари;
  • ёшларга чет тилларини ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда кредитлар ажратиладиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхати.

 

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари рўйхати фаолият турига қараб 100 млн сўмдан 2,5 млрд сўмгача бўлган кредитларни ўз ичига олади.

 

Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатларнинг 50 фоизигача қисман қопланиши назарда тутилган:

  • юқори муваффақият салоҳиятига эга стартап ғоясини тажриба намунаси даражасига етказиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, мураббийларни (менторларни) жалб қилиш, бироқ 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;
  • халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ, бироқ 10 минг АҚШ долларидан ошмайдиган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова