Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как аутсорсинговой компании выделиться среди конкурентов Можно ли не сдавать перерасчет, если ГТД села в реестр покупок после сдачи Расчета НДС Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

Барча туман ва шаҳарларда эрта ривожланиш марказлари бўлади

17.07.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2025 йилдаги "Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 439-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан ҳар бир туман (шаҳарда)да бундай марказларни ташкил этиш назарда тутилган ва уларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишда болалар учун тенг имкониятлар яратиш;
  • боланинг жамиятга мослашиши ва таълимни давом эттириши;
  • боланинг ёши, ўзига хос имкониятлари, қобилиятлари ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда унинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш.

 

Кам юклама билан ишлаётган умумий ўрта таълим муассасалари, мактабгача таълим давлат ташкилотлари, касб-ҳунар таълими муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида қуйидаги марказлар ташкил этилади:

  • биринчи босқичда (2025 йил) – 50 та туман (шаҳар) да;
  • иккинчи босқичда (2026-2028 йиллар) – қолган туман (шаҳар)ларда.

 

Марказларга мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳудудлардан, биринчи навбатда, "Кам таъминланган оилалар реестри"га киритилган оилалар фарзандлари қабул қилинади.

 

Бунда таълим 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун "ўйин гуруҳи" ва 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун "махсус мактабгача таълим хизмати" модели асосида амалга оширилади.

 

"Ўйин гуруҳи" моделини амалга ошириш учун ижтимоий соҳа муассасаларидаги бўш бинолар марказларга алоҳида шартнома асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

 

2025 йил 1 августдан бошлаб айрим тоифадаги оилаларнинг фарзандлари таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча тўлаш (компенсация қилиш) тартиби жорий этилади.

 

Бунда компенсация:

  • болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади;
  • алоҳида тоифадаги оилалардан амалда таълим олаётган болалар сонидан келиб чиқиб, бироқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартномада белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;
  • оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳисоб рақамига унга ажратиладиган субсидиялар билан бирга ўтказилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • 2025 йилда ташкил этиладиган илк ривожланиш марказлари рўйхати;
  • 2026-2028 йилларда барвақт ривожланиш марказларини ташкил этиш режаси;
  • Илк ривожланиш марказлари тўғрисида низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова