Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоговые последствия возникают при получении займа от учредителя-физлица Какие изменения предлагается внести в учет аренды Что меняется для работодателей по новому Указу №УП-126

Иқтидорли ўқувчилар ва педагогларнинг дам олиши қандай ташкил этилади

01.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2025 йилдаги 474-сон қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 21.06.2024 йилдаги ПҚ-231-сон қарорига мувофиқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги соғломлаштириш лагерларини ходимлар, педагог-новаторлар ва иқтидорли ўқувчилар учун мўлжалланган дам олиш масканлари сифатида қайта ташкил этиш амалга оширилмоқда.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • дам олиш масканларида дам олувчи иқтидорли педагоглар ва ўқувчилар сонини шакллантириш;
  • йўлланмалар бериш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
  • иқтидорли педагоглар ва ўқувчиларни саралаб олиш мезонларини белгилаш.

 

Дам олиш масканларини сақлаш харажатлари ўзини ўзи молиялаштириш тартибида – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари ва фуқароларга пулли хизмат кўрсатишдан олинган маблағлар ҳисобидан, шунингдек давлат-хусусий шериклик шаклида хусусий секторни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

 

Дам олиш вазирлик ходимлари ва илғор педагогларга сентябрдан майгача 12 кунлик график бўйича, иқтидорли ўқувчиларга эса июндан августгача тақдим этилади.

 

7 дан 14 ёшгача бўлган иқтидорли ўқувчилар комиссиялар томонидан қуйидаги мезонлар бўйича танлаб олинади:

  • асосий олимпиаданинг учинчи ва тўртинчи босқичларида табиий фанлар йўналишларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар;
  • минтақавий халқаро олимпиадалар ғолиблари;
  • нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этган спортчилар;
  • халқаро танлов, фестиваль ва мусобақа ғолиблари;
  • республика даражасида ташкил этилган республика танлов ва мусобақаларининг ғолиблари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова