Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему с 1 сентября оказались ликвидированными неработающие хозсубъекты Как в онлайн-ККТ проводить обмен товара Как оформить возврат в онлайн-ККТ

Драйвер лойиҳалар қандай амалга оширилади

07.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2025 йилдаги 495-сон қарори билан туман (шаҳар)ларда иқтисодий ўсишга туртки берувчи драйвер лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш;
  • уларни молиялаштириш;
  • драйвер лойиҳаларни амалга оширишни таъминлаш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.

 

Драйвер лойиҳани амалга ошириш асосий йўналишлари ва зоналари:

саноатда:

  • микросаноат марказларини яратиш;
  • махсус иқтисодий ва саноат зоналаридаги бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш;
  • бўш турган бино ва иншоотларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  • озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш ва сақлашни ташкил этиш ва б.;

 хизматлар соҳасида:

  • йўллар бўйлаб савдо ва сервис объектларини, шу жумладан «Service point» ва «Service area»ларни яратиш;
  • туман маркази ва унга туташ ҳудудлардан оқиб ўтувчи сув ҳавзалари бўйлаб ҳамда табиий ва сунъий кўллар қирғоқларида соҳилбўйи туризм ва дам олиш зоналарини ташкил этиш;
  • туризм объектлари (меҳмонхоналар, савдо марказлари ва б.) ташкил қилиш;
  • аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда савдо ва хизматлар йўналишида замонавий кўчаларни ташкил этиш;
  • мастер-режа ишлаб чиқилган ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
  • истироҳат боғларини кенгайтириш ва модернизация қилиш орқали савдо ва хизматлар соҳаси объектлари, яшил зоналарни ташкил этиш;
  • ҳудудларда мавжуд бозорларнинг сиғимини ошириш, янги бозорлар яратиш ва б.;

қишлоқ хўжалигида:

  • аҳолига ижара асосида берилган ер участкаларининг инфратузилмасини яратиш;
  • ер участкаларини ўзлаштириш, фойдаланилмаган ер участкаларини қайта фойдаланишга киритиш, уларнинг сув таъминотини яхшилаш;
  • эски боғ ва токзорларни янгилаш ва уларни интенсив боғлар билан алмаштириш;
  • ихтисослашган округларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
  • чорвачилик, балиқчилик, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш.

 

Драйвер лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва ишга туширишни туман (шаҳар) ҳокимлари ҳар йили 1 ноябргача амалга оширади. Кейин лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритилади. 10 иш куни ичида улар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига йўналтирилади, у ерда 15 иш куни ичида драйвер лойиҳани жойига чиққан ҳолда ўрганилади.

 

Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида бош пудратчи ташкилотлар қонунчилик билан белгиланган тартибда танлов (тендер) ташкил этиш орқали аниқланади.

 

Драйвер лойиҳалар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тузиладиган далолатнома асосида фойдаланишга қабул қилинади ва амалга оширилган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова