Дин ишлари бўйича қўмита қарори билан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (08.08.2025 й. АВ рўйхат рақами 3657-сон).
Бу низом истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ноқонуний фаолиятни барвақт аниқлаш ва лицензиясиз хизмат кўрсатишнинг олдини олишга қаратилган.
Низом ушбу соҳадаги қонунчиликка риоя қилинишини текшириш мақсадида мижоз сифатида ўтказиладиган тадбирларни амалга оширишнинг аниқ алгоритмини белгилайди.
Ҳужжатнинг асосий жиҳатлари:
- назорат хариди (“махфий харидор”) – Комитет ходимлари мижоз сифатида яширин равишда текширув ўтказиб, “Умра” хизматларини ноқонуний кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахсларни аниқлашга қаратилган тадбирдир;
- ушбу тадбир текширув ҳисобланмайди ва “Ягона давлат назорати” тизимида рўйхатдан ўтказилмайди, балки фақат Қўмита раиси буйруғи асосида амалга оширилади.
Тадбир ўтказиш учун асослар:
- фуқаролар ва ташкилотлар мурожаати;
- давлат органларидан келиб тушган маълумотлар;
- ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги хабарлар;
- “Хавф таҳлили” тизимидаги маълумотлар.
Қўмита ходими тахминий қоидабузарга мурожаат қилиб, хизматдан фойдаланиш жараёнида қуйидаги маълумотларни тўплайди:
- фаолият учун лицензия мавжудлиги;
- хизмат кўрсатиш шартлари;
- тўлов усули ва реквизитлар.
Тадбир чоғида яширин диктофонлар ва видеокамералардан фойдаланишга рухсат берилган. Барча материаллар фақат мазкур Низом доирасида қонуний равишда фойдаланилади.
Тадбир хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилганда ёки тўлов талаб қилинганда якунланган хисобланади.
Шундан сўнг, тадбир натижалари асосида акт тузилади ва Комитетнинг тегишли тузилмасига юборилади ва у иш куни ичида кўриб чиқилади. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиши мумкин. Натижалар асосида текширилган шахслар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси шакллантирилади.
Жисмоний ва юридик шахслар тадбир натижалари бўйича юқори турувчи ташкилотларга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 08.08.2025 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова