Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как будем отдыхать на День независимости Как использовать бюджетные субсидии Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за август 2025 года Как перевести основные средства в инвестиционную недвижимость Трансформационные корректировки, связанные с инвестиционной недвижимостью

Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестри қандай юритилади

22.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2025 йилдаги 522-сон қарори билан Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, реестрга маълумотларни киритиш ёки чиқариш тўғрисидаги аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали тақдим этилади.

 

Ўзи келиб ёзма мурожаат этган тақдирда, кредит бюроси ариза берувчига QR-код қўйилган маълумотнома беради.

 

Давлат хизматлари марказлари хизматнинг натижасини у келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

 

Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза юборилган сана ва вақт, тақиқ белгиланган ёки олиб ташланган сана ва тақиқ шартлари ҳақидаги маълумотлар ариза берувчининг кредит тарихи маълумотида акс эттириб борилади.

 

Давлат хизматлари марказлари ва кредит бюролари олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова