15.08.2025 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1081-сон Қонун қабул қилинди.
Қонун янги мажбурлов чорасини – Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни жорий этади, бу гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчиларнинг тергов ва суддан бўйин товлашининг олдини олиш, жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни таъминлашга қаратилган.
"Прокуратура тўғрисида", "Судлар тўғрисида"ги қонунларга, шунингдек 254¹–254⁴-моддаларни ўз ичига олган 28-модда "Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш" киритилган Жиноят-процессуал кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Процессуал тартиб терговчи, суриштирувчи ёки прокурор томонидан илтимоснома бериш, ишни суд томонидан 8 соат ичида ёпиқ мажлисда кўриб чиқиш, қарорни ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизматига юборишни назарда тутади.
Вақтинча чеклов айбланувчининг илтимосномаси бўйича ёки узрли сабаблар мавжуд бўлганда, масалан, чет элда даволаниш учун муддатидан илгари олиб ташланиши мумкин.
Суд ажрими устидан 48 соат ичида шикоят берилиши ёки прокурор томонидан апелляция тартибида протест билдирилиши мумкин. Шикоят бериш ажрим ижросини тўхтатиб турмайди.
Қонун жиноят процессининг самарадорлигини ошириш, шахс ҳуқуқлари билан одил судлов манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, шунингдек айбланувчилар томонидан суиистеъмол хавфларини камайтиришга қаратилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2025 йилдан кучга кирди.
Саодат Усманова