Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что меняется в системе цифровой маркировки с 1 декабря 2025 года Внимание: обновились перечни работ, профессий и должностей, дающих право выйти на пенсию досрочно Как арендатору учитывать капитальные вложения в арендуемое имущество

Транспорт воситасининг массаси ошганлиги учун тарифлар оширилди

28.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2025 йилдаги 538-сон қарори билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, 11.01.1995 йилдаги 11-сон ВМҚ  билан тасдиқланган Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

 

Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўлов янги тарифларга мувофиқ белгиланади (1-жадвалга қаранг). Бунда умумий ҳақиқий массанинг рухсат берилганига нисбатан ошиши миқдорига (тонн) қараб 1 км юрилган масофа учун тарифлар (АҚШ долларида белгиланган) ўртача 2 баравар оширилди.

 

Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун ҳар бир ортиқча юкланган  юк учун тўлов ҳам ўзгарди (2-жадвал). Бунда тарифлар ҳам оширилди.

 

Транспорт воситалари ҳажмларининг ортиқчалиги учун тўлов юриб ўтилган 1 км йўл учун $0,32 ($0,15 эди) миқдорида ундирилади.

 

Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ва рухсатнома бериш учун тўланадиган тўлов миқдори "Лицензия" ахборот тизимида қуйидаги тарзда аниқланади:

  • 100 км га қадар — БҲМнинг 54%и ($5 эди);
  • ҳар бир кейинги километр учун – БҲМнинг 0,24%и ($0,11 эди).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова