Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как внести изменения в свидетельство о регистрации договора аренды на E-ijara Какие статотчеты нужно сдать в сентябре Как растаможить груз, рассчитывать и учитывать таможенные платежи Как стать неплательщиком НДС – Buxgalter Pro

Сув хўжалиги баланслари қандай тузилади

02.09.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2025 йилдаги 545-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби белгиланган.

 

Президентнинг 07.05.2024 йилдаги «Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида»ги ПФ-74-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, унда сув хўжалиги балансларини тузиш ва ишлатиш тартиби назарда тутилган:

  • дарё ҳавзалари бўйича;
  • суғориш тизимлари ҳавзалари бўйича;
  • иқтисодий районлар бўйича;
  • шунингдек Ўзбекистоннинг ягона сув хўжалиги балансини тузиш ва ишлатиш тартиби.

 

Сувдан фойдаланиш балансларини тузиш учун ҳақиқий вақт режимида маълумотлар алмашинувини амалга ошириш имконини берувчи электрон платформа 2026 йил 1 апрелига қадар ишга туширилади.

 

Сув баланслари қуйидагилар учун тузилади:

  • сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш, сув билан таъминланиши юқори даражадаги манбалардан сув билан таъминланиши паст даражадаги районларга сувни қайта йўналтириш;
  • сувдан фойдаланишни жорий ва истиқболдаги режалаштириш ва сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
  • сувдан фойдаланиш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги, транспорт, саноат корхоналари ва иншоотлари, ишлаб чиқариш қувватларини оқилона жойлаштириш;
  • сувларни комплекс фойдаланиш ва муҳофаза қилиш схемаларини ишлаб чиқиш;
  • тошқин ва қурғоқчилик билан боғлиқ сув хавфсизлигини таъминлаш;
  • сувларнинг хавфи ва зарарли таъсирининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  • сувни тежаш учун ишлатиладиган суғориш тур ва усулларини аниқлаш;
  • сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сувни тежаш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

 

Сув хўжалиги баланслари жадвал кўринишида тузилади, унда мавжуд сув ресурслари, сувга бўлган эҳтиёж, сув ресурсларини тақсимлаш, уларнинг тугаши ёки ортиқчалиги акс эттирилади.

 

Ишлаб чиқилган жадваллар асосида тузилган графиклар махсус тушунтириш хатлари билан умумий ҳисобот шаклида тақдим этилади ва тегишли вазирлик ва идораларга электрон шаклда йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 28.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова