Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как будет работать система «правовой пропаганды» ЦБ сохранил основную ставку 14% Штрафы за нарушение ПДД: инструкция для юридических лиц Изменения в Налоговый кодекс в 2025 году Как учитывать совокупный доход при расчете налога с оборота

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади

08.09.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.09.2025 йилдаги “Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиларини бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 562-сон қарори қабул қилинди.

 

Таъкидланишича, фуқароларнинг аукционларда иштирок этиш амалдаги тартиби мураккаб ва кўп вақт талаб қилади, ҳамда рақам белгиларининг айрим тоифаларига нисбатан юқори бошланғич нархлар кенг қатлам аҳолининг уларни сотиб олиш имкониятларини чекламоқда.

 

Маъмурий кечиктиришлар ва аҳолига ортиқча молиявий юкламанинг олдини олиш, шунингдек давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

  • оширилган тўлов ставкалари билан рақам белгиларини беришда "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш;
  • харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга рақам белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича бериш.

 

Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

 

Жисмоний шахслар қуйидаги тизимлар орқали ягона очиқ маълумотлар базасидан истаган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган истаган бўш рақамни танлаши мумкин:

  • рўйхатдан ўтказиш бўлинмаларидаги инфокиосклар;
  • Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (ЙҲХХ) мобиль иловаси;
  • ЙҲХХнинг расмий веб-сайти;
  • ЯИДХП.

 

"Uzavtomotobelgi" корхонаси бундай рақамларни бериш ҳуқуқини олди. Рақам белгиларида олтитагача ҳарф ёки рақамдан фойдаланиш мумкин бўлади, лекин улар амалдаги рақамларни такрорламаслиги ва қонунчиликка зид келмаслиги керак.

 

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан ягона очиқ маълумотлар базасида ҳудудий код бўйича рўйхатдан ўтказиш рақамларининг барча тоифалари жойлаштирилади (илгари берилган ёки фойдаланишда бўлганлардан ташқари).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 06.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова